Сирдарёда ўқитувчи ўқувчининг онаси томонидан калтакланди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда аёл дарс вақтида ўқитувчига қўпол муомалада бўлиб, унинг юзига мушт туширгани, ўлдириш билан таҳдид қилгани тасвирланган видео тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг Хʼдаги саҳифасида мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Вазирга кўра, воқеа Сирдарё туманида жойлашган 1-сонли мактабда юз берган. Унинг маълум қилишича, ҳозирда вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, ўрганиш натижалари бўйича жамоатчиликка тез орада қўшимча ахборот берилади.
Тармоқда тарқалган хабарларга кўра, ўқитувчи яхши ўқимаган ўқувчига жиддий танбеҳ бергани учун унинг онаси келиб шундай йўл тутган.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабатида эса ҳолат Сардоба туманидаги 1-сонли мактабда содир бўлгани қайд этилди.
«Ҳолат Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинган. Ўрганишлар якуни юзасидан батафсил ахборот берилади», дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг