Европа комиссияси Россияга қарши 20-пакет санкциялар устида иш бошлади
Европа комиссияси Россияга қарши навбатдаги — 20-сон санкциялар пакетини тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда ЕК вакили Анти Хиппер маълум қилди, дея хабар берди ТАСС.
— Биз Россияга қарши 20-пакет санкциялар устида ишлаяпмиз, — деди у Брюсселдаги брифингда.
ЕК матбуот хизмати раҳбари Паула Пиньюнинг айтишича, Еврокомиссия Украинадаги вазият қандай ҳал бўлишидан қатъи назар, Россия активларини мусодара қилишга қаратилган ҳаракатларни давом эттиради.
Маълумот учун, 23 октябрь куни Европа иттифоқи Россияга қарши 19-пакет санкцияларни қабул қилган эди. Шундаёқ ЕИ 20-пакет устида иш бошлагани билдирилган.
Янги пакет Россиянинг энергетика соҳасидаги компанияларини, шунингдек, учинчи мамлакатларда фаолият юритувчи фирмаларни қамраб олиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг