Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Эрон пойтахти Теҳронда қурғоқчилик туфайли сув танқислиги фалокатли даражага етди. Мамлакат президенти Масуд Пезешкиён пойтахтни эвакуация қилиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
«Агар ноябрь ойи охирига қадар Теҳронда ёмғир ёғмаса, биз сувни чегирма билан тақсимлашга ўтамиз. Ушбу чоралар ҳам вақтинчалик, бу орада ҳам ёмғир ёғмаса, пойтахтни эвакуация қилишга мажбур бўламиз», — дейди Пезешкиён.
Теҳрон сув бошқармаси вакили Беҳзад Парсанинг маълум қилишича, пойтахтнинг асосий ичимлик сув манбаи бўлган Амир Кабир сув омбори ҳисобланиб, айни вақтда унда атиги 14 миллион кубометр сув мавжуд. Бу ушбу сув омбори сиғимининг саккиз фоизини ташкил қилади. Бундай захира билан шаҳар ўзини узоғи билан икки ҳафта сув билан таъминлай олади.
Маълумот учун, Теҳрон аҳолиси 10 миллиондан ортиқ ва улар кунига тахминан 3 миллион кубометр сув истеъмол қилади. Харажатларни тежаш чораси сифатида, сўнгги кунларда Теҳроннинг бир нечта ҳудудларида сув таъминоти вақтинча узилгани ҳақида хабарлар бор.
Яқин Шарқ ва глобал тартибни ўрганиш маркази ўзининг сўнгги таҳлилий ҳисоботида Эроннинг сув инқирози фақатгина сув омборлари билан боғлиқ эмас, балки тобора камайиб бораётган ер ости сув қатламларига ҳам тааллуқли деган хулосага келган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Теҳрондаги вазият ёмонлашишда давом этади. Сабаби Эрон раҳбарияти қурғоқчиликни олдини олиш учун инфратузилмаларга сармоя киритишга ҳаракат қилаётгани тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Қўшимча қилинишича, сув билан боғлиқ вазият салбий сиёсий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг