Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Россия яна бир урушга тайёргарлик кўраётгани, шу сабабли Германия қуролли кучларида ўзгаришлар қилиш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақида BILD маълум қилди.
Унда айтилишича, Германия мудофаа вазири Борис Писториус бир неча ойлик мунозаралардан сўнг, келаси ҳафтада ҳарбий хизмат бўйича янги келишув имзоланишига умид қилмоқда. Унинг фикрича, миллионлаб ёш германияликларнинг ҳарбий хизмат масаласига аниқлик киритиш зарур.
«Россиянинг Украинага ҳужуми оралиқ босқич. Улар янги урушга тайёргарлик кўрмоқда. Бундесвер тубдан ўзгариши керак. Ички миқёсда янада ҳаракатчан бўлиши ва халқаро миқёсда тезроқ реакция кўрсатиши шарт. Мен марра чизиғида эканимизни ҳис қиляпман», — дейди Писториус.
Шунингдек, Германия қуролли кучлари бош инспектори Карстен Бреуэр мамлакат яна уруш ҳақида ўйлаши кераклиги ҳақида айтиб ўтган.
Маълумот учун, Германия ҳукумати август ойидан бери ҳарбий хизмат учун янги чақирув тизими моделини муҳокама қилиб келмоқда. Бундесверда ҳозирда тахминан 182 минг фаол ҳарбий хизматчи бор. Аммо НАТО мажбуриятларини бажариш учун уларнинг сони тахминан 260 мингтага етиши керак.
«Менинг мақсадим — ўн йилликнинг охирига келиб жанговар тайёргарликка эга, бардошли ва рақамлаштирилган, НАТО мақсадларига мос келадиган, Германиянинг операцион режасини бажарадиган Бундесверга эга бўлиш», — деб қатъий хулоса қилган Германия мудофаа вазири Борис Писториус.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг