Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Иллюстратив фото
Тилдаги турли ўзгаришлар жиддий касалликларни, жумладан, саратон касаллиги аломати бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Daily Mail» газетасида мутахассислар тадқиқотларига асосланган мақола чоп этилди.
Таъкидланишича, тилда давом этадиган оғриқсиз яра юқори хавфли оғиз бўшлиғи саратонининг энг аниқ белгиларидан биридир. Тилнинг ранги, юзаси ва тузилиши оғиз микробиомининг ҳолатини, гидратация даражасини, озуқавий моддалар ҳолатини, ичак саломатлигини ва умумий фаровонликни акс эттиради. Мунтазам оғиз гигиенасининг муҳимлиги ва тил рангидаги ўзгаришларга, милк сезгирлигига ва ёмон ҳиднинг ривожланишига эътибор бериш зарурлиги таъкидланган.
Муаллифларга кўра, бизга оғиз бўшлиғи саратонининг аломатлари оғриқ, ютишда қийинчилик, овоз ўзгариши ва тушунарсиз вазн йўқотишни ўз ичига олиши мумкин. Касаллик кўпинча инсон папилломавируси билан боғлиқ, шунинг учун мутахассислар вакцина олишни, шунингдек, чекишни ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тўхтатишни тавсия қилмоқдалар.
Олдинроқ, «Cancer» журналида чоп этилган мақолада Гарвард тиббиёт мактаби ва Массачусетс умумий касалхонаси олимлари бир вақтнинг ўзида бир нечта саратон турларини аниқлаш учун мунтазам қон таҳлилини ўтказиш кеч ташхислар сонини сезиларли даражада камайтириши мумкинлигини таъкидлаган эдилар.
Мақолада таъкидланишича, скрининг ҳозирда фақат бир нечта ўсма турлари — хусусан, кўкрак, бачадон бўйни, йўғон ичак ва ўпка саратони учун ўтказилади. Бу шуни англатадики, янги саратон ҳолатларининг тахминан 70 фоизи аломатлар пайдо бўлгандан кейин аниқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг