АҚШ тинчлик битими имзоланса, Украинага «Tomahawk» ракеталарини бериши мумкин

13:22 24 Ноябрь 2025 Дунё
178 0

Фото: Getty Images

«The Washington Post» ёзишича, АҚШ тинчликка эришилган тақдирда Украинага «Tomahawk» қанотли ракеталарини хавфсизлик кафолати сифатида топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбаси ошкор этилмаган америкалик расмийларнинг айтишича, АҚШ президенти маъмурияти ҳозирги тинчлик режасида таклиф этилган хавфсизлик кафолатлари Украинани тўлиқ ишонтира олмаётганини яхши тушунмоқда.

— Урушдан кейинги тийиб туриш чораларини кучайтириш учун тинчлик битими имзоланса, Украина «Tomahawk» ракеталарини олиши мумкин, — деб ёзади WP.

Хабарга кўра, ракеталарни топшириш ғояси Украинада Европа давлатлари қўшинларини жойлаштиришга альтернатив сифатида кўрилмоқда. Россия эса бундай жойлаштиришга қатъиян қарши.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер