Сирдарёда машинасини одамлар устига ҳайдаган эркак қамоққа олинди

Иллюстратив фото
Кеча, 29 май куни ижтимоий тармоқларда «Captiva» русумли автомобиль ҳайдовчиси машинасини футбол майдонидаги одамлар устига қасддан ҳайдаб боргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.
Интернетга сиздирилган видеода машина футбол майдони ичидаги бир гуруҳ одамлар қаршисида хавфли бурилишлар қилиб, босиб кетишга ҳаракат қилгани ва бир кишини уриб кетгани кўриш мумкин.
Вилоят ИИБга кўра, ҳолат ўрганилиб, автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи тегишли тартибда қамоққа олиниб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг