Си Цзиньпин Хитой армиясининг жанговар қобилиятини малакали кадрлар орқали кучайтиришни таклиф қилди
Фото: Синьхуа
Си Цзиньпин Хитой халқ-озодлик армиясининг жанговар қобилиятини малакали кадрлар орқали кучайтиришни таклиф қилмоқда.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин янги даврга мос келадиган малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш орқали мамлакат армиясининг жанговар қобилиятини кучайтиришни таклиф қилди. Хитой раҳбарининг тегишли ҳужжати «Синьхуа» ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.
У дунёда ўзгариш ва беқарорлик даври бошланганини таъкидлади. Шу муносабат билан, армия қўмондонлиги ҳарбий кадрларни кучайтириши керак, шунда улар юзага келиши мумкин бўлган хавфларга тайёр бўлишади.
Цзиньпин, шунингдек, аскарлар ва зобитларни касбий тайёрлаш тизимини оптималлаштириш армияни мустаҳкамлашнинг асосий омили, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, армия партияга содиқ одамлар қўмондонлиги остида бўлиши керак.
Шунингдек, Цзиньпин мамлакат мудофааси масалалари марказий раҳбарият аппаратида ҳам, маҳаллий ҳокимиятларда ҳам кўриб чиқилиши ва ишлаб чиқилиши зарурлигини қўшимча қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг