Си Цзинпин Жо Байденни ўт билан ўйнашмасликка чақирди

23:51 28 Июль 2022 Дунё
985 0

Фото: Reuters

Жорий йилнинг 28 июль куни АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзинпин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Мулоқот чоғида Си Цзинпин Тайван атрофида кескинлик кучаяётган бир пайтда Жо Байденни огоҳлантириб, «ўт билан ўйнашиш» ўзини куйдиришини таъкидлаган. Бу ҳақда «Bloomberg» ёзмоқда.

ХХР раисининг таъкидлашича, Хитой Тайван масаласида мамлакатнинг миллий суверенитети ва яхлитлигини ҳимоя қилишга бел боғлаган ва оролнинг эълон қилинган мустақиллигини тан олмайди.

Байден Цзинпинга АҚШ «Ягона Хитой» сиёсатига содиқ эканини айтган. Шу билан бирга, манба Пекин баёнотида сиёсатчилар ўртасидаги бу суҳбат, бошқаларидан фарқли ўлароқ, конструктив деб аталмаганини қайд этади.

Шунингдек, икки соат давом этган телефон орқали мулоқот чоғида етакчилар Вашингтон ва Пекин ўртасидаги «Ягона Хитой» концепцияси доирасидаги муносабатларни, шунингдек, Украина инқирози ва Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёти»ни муҳокама қилишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер