Швеция парламентида Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи ташкил этилди
Швеция парламентида (Риксдаг) Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи ташкил этилди.
Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи ташкил этилгани муносабати билан ўтказилган 5 март куни тадбирда гуруҳ раҳбари ва аъзолари таништирилди ҳамда истиқболдаги вазифалар хусусида фикр алмашилди.
Дўстлик гуруҳи раиси лавозимига 2010-2014 йилларда Швед демократлари партияси етакчиси (мамлакатдаги иккинчи йирик партия), 2014-2018 йилларда Риксдаг спикерининг биринчи ўринбосари ҳамда ҳозирги кунда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Швеция парламентидаги делегацияси раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган Бёрн Сёдер маъқулланди.
Учрашувда, шунингдек, Марказий Осиё ва Швеция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишларни ривожлантириш, жумладан ушбу соҳаларни янада фаоллаштиришга қаратилган қўшма тадбирларни ташкил этиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Тадбир якунида Марказий Осиё давлатлари парламентларидаги Швеция билан Дўстлик гуруҳлари ҳамда Риксдагдаги Марказий Осиё билан ҳамкорлик бўйича Дўстлик гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, онлайн учрашувлар ва ўзаро ташрифларни амалга ошириш тўғрисида келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг