Шерзод Асадов «Euronews» медиа холдинги директорлар кенгаши раиси билан учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 20 ноябрь куни «Euronews» медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашув ўтказди.
Билдирилишича, учрашувда Ўзбекистон ва «Euronews» ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мамлакатимизнинг ижобий имижини жаҳон миқёсида илгари суришга қаратилган қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилинган.

Хусусан, журналистларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
«Биргаликдаги ишларни фаол давом эттирган ҳолда Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар, халқаро ташаббуслар ва йирик воқеаларни жаҳон аудиториясига янада самаралироқ етказиш имконини берадиган шерикликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга келишиб олдик», деб ёзди Президент матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг