Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Шуша шаҳридаги бунёдкорлик билан танишди — Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрида бўлиб турибди.
Бугун давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Шуша шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шуша «Қорабоғ дурдонаси», «Кавказ санъати маркази» ва «озарбайжон мусиқаси бешиги» номлари билан маълум. Шаҳар бир қатор таниқли фан, маданият ва санъат арбоблари ватанидир. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023 йилда эса туркий дунё маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Жорий йилда Хива шаҳри ва Шуша шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди.

Олий мартабали меҳмонлар Шушада ўттиз икки йил ичида биринчи марта қурилган турар жой мажмуасига ташриф буюрдилар. 23 та бинодан иборат уй-жой мажмуасининг умумий майдони қарийб 8 гектарни ташкил этади.
Сўнг етакчилар 2021 йилда тамал тоши қўйилган янги замонавий масжид лойиҳаси ва уни барпо этиш жараёни билан танишдилар.

Президентлар, шунингдек, ХIХ асрда Шушада қурилган биринчи масжид – Гавҳар Оға масжидини зиёрат қилдилар. Меҳмонлар бу ерда амалга оширилган реставрация ишларининг натижаларига юқори баҳо берди.
ТДТ норасмий саммитининг асосий тадбирлари эртага, 6 июль куни бўлиб ўтади.


































Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг