Шарофат Нориева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда тадбиркорлик ҳаракатини янги босқичга кўтаришда ўзининг ватанпарварлик, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини яққол намоён этиб, кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, хусусан, боғдорчилик, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини илғор тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш, ҳудудда томорқачиликни кенг тарғиб қилиш, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий масалаларни ечишда алоҳида фаоллик кўрсатаётгани, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, меҳнатсевар ва шижоатли инсонлар этиб тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари учун Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги «Гулчи опа томорқа хизмати» кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевнага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг