Шанхайда коронавирус эпидемияси туфайли энг катта локдаун жорий этилди
Архив сурат
Хитойнинг Шанхай шаҳри маъмурияти "COVID-19" пандемияси бошланганидан бери энг катта локдаунни жорий қилди ва жамоат транспорти ҳамда шаҳар ҳаётини қўллаб-қувватламайдиганларни масофадан ишлашга чақирди. Бу ҳақда "South China Morning Post" нашри ёзмоқда.
Маъмурият маҳаллий аҳолини коронавирус борлигини текшириш учун шаҳарнинг жанубий, шарқий ва ғарбий қисмларини ёпади.
25 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган шаҳар аҳолисига қатъий карантинга риоя қилиш буюрилган. Расмийларнинг бу қарорига "COVID-19" билан касалланган 3,5 та ҳолат сабаб бўлди. Таъкидланишича, вирусни юқтирганларнинг айримларида инфекция аломатлари кузатилмаган.
Маълум қилинишича, локдаун икки босқичда жорий этилади: 28 мартдан 1 апрелгача Хуанпу дарёсининг шарқий ва жанубидаги ҳудудлар карантинга олинади. 1 апрелдан 5 апрелгача унинг ғарбидаги ҳудудлар аҳолиси учун локдаун жорий этилади. Икки ҳудуд ўртасидаги транспорт алоқаси тўхтатилади. Бу даврда шаҳар аҳолиси жамоат транспорти ёки таксидан фойдалана олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг