Сергей Лебедев: «Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз»

10:59 21 Октябр 2021 Сиёсат
192 0

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси —  ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди.

Таъкидланганидек, ҳозирда хорижда яшаётган сайловчиларимизнинг ҳам сайлов ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун элчихоналар ва консуллик идоралари ҳузурида 37 та давлатда 54 та сайлов участкалари, 128 та шаҳарда 316 та қўшимча кўчма сайлов участкалари, шу жумладан, дипломатик ваколатхоналаримиз бўлмаган 11 та давлатда ҳам ташкил этилди.

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёнларини юқори баҳолади.

«МДҲга аъзо 7 та давлатдан Ўзбекистондаги Президент сайловини ёритиш мақсадида 162 нафар ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтди. Биз Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сайловларнинг қандай ўтишини кузатмоқчимиз. Миссиямиз вакиллари аллақачон баъзи туманларда бўлди ва участкалардаги вазиятни ўрганди. Айтмоқчиманки, Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари адолатли ўтиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги учун жуда муҳим. Ўзбекистон қардош мамлакат, қардош халқ бўлгани учун, бизни сайлов қандай ўтказилиши қизиқтирмайди. Балки биз ҳаммамиз сайловнинг юқори савияда ўтиб, Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз», — деди С. Лебедов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?