Сенат раиси навбатдаги Ўзбекистон иқтисодий форумида иштирок этди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида яна бир халқаро, нуфузли анжуман «Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш» мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форуми ўз ишини бошлади.
“Silk Road Samarkand” туристик марказида бўлиб ўтаётган форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Матбуот котиби Шерзод Асадов, Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде ва Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шихин Чен иштирок этди.
Ўз навбатида, Шерзод Асадов Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларга йўллаган мурожаатномасини ўқиб эшиттириб, халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар ва фикрлар алмашинувини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишига тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, биринчи Ўзбекистон иқтисодий форумидан бери ўтган йил давомида геосиёсий кескинликлар, таъминот занжирларининг бузилиши, иқлим ўзгариши оқибатида келиб чиққан табиий офатлар, юқори инфляция ва бошқа муаммолар жаҳоннинг энг кучли иқтисодиётлари учун ҳам кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқарди.
Шунингдек, Сенат Раиси ҳам иқтисодий форум аҳамияти, юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятларга тўхталиб ўтди.
Хусусан, Т.Нарбаева «Ўзбекистон учун мазкур форумнинг аҳамияти беқиёс. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда оқилона, очиқ ва прагматик сиёсат олиб борилиши натижасида жаҳондаги энг нуфузли етук иқтисодчилар, йирик халқаро ташкилот вакиллари ҳамда давлатимизда мазкур соҳада тизимли ишларни амалга ошираётган мутасаддиларни бир даврага йиғиб, мулоқот ва фикр алмашиш учун йирик халқаро майдон-платформага айланмоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳамиша барча ислоҳотларнинг заминида инсон қадри, инсон манфаати ётади, деган юксак ғояни илгари суради.
Айнан мана шу асосий вазифани амалга ошириш учун ҳам иқтисодий ислоҳотларни янада изчиллик билан ривожлантириб, жаҳонга ҳамнафас равишда олиб боришимиз зарур.
Иқтисодий ислоҳотлар аниқ манзилли ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашнинг ишончли механизми билан уйғун бўлиши керак» дея алоҳида таъкидлаб ўтди.
Очилиши маросимидан сўнг форум панель йиғилишларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди.
Иқтисодий форум доирасида ўтказилган «Гендер тенглик, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва келажакка сармоя» мавзусидаги панель муҳокамасида Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбаева ҳам иштирок этди.
Сенат Раиси ўз сўзида «бугунги кунда норматив ҳуқуқий базани халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш ишларини тизимли давом эттирамиз. Гендер экспертизасидан самарали фойдаланган ҳолда хотин-қизлар учун имконият ва кафолатларни янада кенгайтириш, иқтисодий тазйиқларнинг олдини олишга оид нормалар татбиқ этиб борилади.
Гендер тенглигини таъминлашга оид турли стереотипларнинг олдини олиш, унга оид меъёрларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан кенг фойдаланиш зарур.
Шунингдек, хотин-қизларни замонавий касбларга, айниқса, ахборот технологиялари, дастурлаш, онлайн тижорат қилиш соҳаларида ўқитиш, ушбу соҳада меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имкониятлар яратиш масалаларига эътибор қаратиш лозим» дея таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг