Сенат Раиси марҳум таниқли фан ва маданият арбобларининг оилаларига давлат мукофотларини топширди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан вафотидан сўнг давлат мукофотлари билан тақдирланган таниқли олим, ёзувчи ва шоирларнинг оила аъзолари хонадонларида бўлди.

Илиқ ва самимий муҳитда Сенат Раиси «Фидокорона хизматлари учун» орденини:
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб Вали Ғафуров;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон Тўхтасин Жалолов;
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, жадидшунос олим Бегали Қосимов;
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Қуддус Мухамедов (Қуддус Муҳаммадий);
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Турсунали Парфиев (Рауф Парфи);
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим Алибек Рустамов (Алибек Рустамий);
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Муҳаммаджон Юсуповнинг (Муҳаммад Юсуф) оила аъзоларига топширди.

Хонадонларга ташриф давомида уларнинг яқинларига Ўзбекистон илм-фани, адабиёти ва маданиятини ривожлантиришга, жамиятда меҳр-оқибат, адолат ва маънавий юксалиш тамойилларини қарор топтиришга қўшган ҳиссаси учун чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдирилди.

Ўз навбатида, мукофотланганларнинг оила аъзолари мамлакат Президентига ушбу улуғ зотларнинг меҳнати ва хизматлари юксак баҳолангани, мамлакатимизда авлодлар маданияти ва хотирасига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани учун ташаккур билдиришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг