«Ўзгидромет» Тошкент аҳолисини ниқоб тақишга чақирди
Иллюстратив фото
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, бугун, 20 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатига Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги кўрсаткичлар қуйидагича:
• PМ10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 299 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РEМ) (300 мкг/м3) ошмади;
• PМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 202 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) 3.4 марта ошган.

Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг ошишига ҳарорат ўзгариши ҳам сабаб бўлган.
«Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг тўпланишига ва атмосфера ҳавосидаги концентрацияси ошишига олиб келади», дейилади хабарда.
Агентлик, шунингдек, республика аҳолиси ҳамда меҳмонларидан қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришларини сўраган:
- очиқ ҳавода бўлишни, айниқса узоқ вақт юриш ва жисмоний фаолликни чеклаш;
- ташқарига чиққанда, айниқса болалар, кексалар ва юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларга ниқоб тақиб юриш;
- имконият борича ёпиқ биноларда бўлиш ва эшик-ромларни маҳкам ёпиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг