Сенат Раиси Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этди. Видеоконференсалоқа форматидаги тадбир Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси томонидан ташкил этилган бўлиб, тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлашда парламент ҳамкорлигининг ўрнига бағишланди.
Шунингдек, форумда турли мамлакатлар парламентлари спикерлари, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида “Бетарафлик дўстлари” гуруҳи Туркманистон ташаббуси билан тузилган БМТга аъзо давлатларнинг норасмий бирлашмаси ҳисобланади.
Тадбирда Бетарафлик дўстлари гуруҳи тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани, айни вақтда парламент аъзолари қонун чиқарувчилар сифатида тинчлик йўли билан ечим топиш, барқарор ривожланиш ва глобал хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнаши таъкидлаб ўтилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида ҳозирги кунда тобора кучайиб бораётган таҳдидлар шароитида ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш зарурати ортиб бораётганини таъкидлади. Ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ҳар томонлама таъминлаш ва мамлакатлар ўртасидаги ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш халқаро миқёсдаги кенг кўламли ҳамкорликнинг асосий вазифаларига айланиб бораётганига эътибор қаратди.
– Биз бугунги учрашувимизни парламентларнинг кўп томонлама форматдаги амалий ҳамкорлигига қўшимча сифатида ҳамда уларнинг мамлакатларимиз барқарорлиги ва фаровонлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлаш борасидаги энг муҳим масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш воситаси сифатида қараймиз, – дея, қайд этди Сенат Раиси.
Иштирокчилар парламентлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириш муҳимлигини қайд этиб, бу кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича мутаносиб қарорлар шакллантириш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига урғу бердилар.
Тадбир сўнгида Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарлари биринчи учрашувининг тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлашда парламент ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган якуний ҳужжати қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг