Сенат мажлисида ухлаб қолганлиги айтилган иштирокчи бўйича расмий муносабат билдирилди

Фото: видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Сенат ялпи мажлисида мажлис иштирокчисининг ухлаб қолганлиги ҳақидаги расм ва видеолар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши изоҳ берди.
Унда айтилишича, Сенат ялпи мажлисида ухлаб қолганлиги айтилаётган иштирокчи соғлиги ёмонлашиб қолганлиги сабабли эфир вақтида чиқмай турган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси вақтида Сурхондарё вилояти студиясида сенатор Дилбар Сувонова сўзга чиққан вақтида орқа ўриндиқда ўтирган иштирокчининг соғлиғи ёмонлашиб қолган. Жонли эфир вақтида бошқаларнинг эътиборини тортмаслик учун ташқарига чиқмай турган.
«Иштирокчи бу вазиятда ҳолатидан келиб чиқиб кўринмасликка ҳаракат қилганлигини таъкидлади», — дейилади муносабатда.
Маълум қилинишича, ушбу иштирокчига ҳозирда тиббий муолажа кўрсатилган, ҳолати барқарор ва назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг