Самарқандга учаётган самолёт йўловчининг юрак хуружи сабаб фавқулодда қўндирилди
Санкт-Петербург — Самарқанд йўналиши бўйича AFL-2870 парвозини амалга ошираётган «Aeroflot» авиакомпанияси ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 10:50 да йўловчилардан бирининг (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) саломатлиги ёмонлашгани ва унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги сабабли Қозоғистоннинг Қизилўрда аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Самолёт бортида 50 дан ортиқ йўловчилари бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчининг юрак хасталиги хуружи аломатлари кузатилган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортда қўндиришга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез тиббий ёрдам машинасида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасасига олиб кетилган.
Тошкент вақти билан соат 12:20 да, бортида 50 дан ортиқ йўловчилари бўлган «Aeroflot» авиакомпаниясининг самолёти Самарқанд аэропортига қўнишни амалга оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг