Самарқандда яна бир янги юқори технологияли операция амалиётга татбиқ қилинди
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалида илк бор лапораскопик усулда ўнг томонлама адреналектомия жарроҳлик амалиёти бажарилди.
— Иценко-Кушинг синдроми кам учрайдиган, оғир эндокрин касаллик бўлиб, беморларда юрак-қон томир, таянч-ҳаракат тизимларида жиддий асоратларга сабаб бўлади, — дейди филиал бош шифокори Гулзода Негматова. — Ташхислаш ва даволашда мураккабликлар сабаб беморлар кўпинча мутахассисга мурожаат қилгунча асоратлар ривожланиб, ҳаёт сифати пасайиши кузатиларди.
Самарқандда йўлга қўйилган ушбу юқори технологик амалиёт эндокрин касалликлар билан беморларнинг узоғини яқин қилиш, ногиронлик ва эрта ўлимнинг олдини олиш учун қўйилган муҳим қадамдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг