Самарқандда котлован қазилаётган вақтда қўшни уй қулаб тушди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур объект вилоятнинг Жума шаҳридаги Самарқанд МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.
«Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз», дейилади вазирлик муносабатида.
Мазкур ҳолат туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими томонидан ҳам ўрганилган. Аниқланишича, фуқаро Б.И. томонидан савдо мажмуаси сифатида фойдаланиш учун Самарқанд маҳалласида барпо этилаётган мажмуада қурилиш қоидаларига риоя қилинмаган. Уй қулаши оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг