Самарқандда Халқаро автомобиль федерацияси ташкил этилганлигининг 120 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм марказида Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) ташкил этилганлигининг 120 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда федерацияга аъзо бўлган 147 мамлакатдан 500 дан ортиқ мутасаддилар, авто-мото клублар, федерациялар ва ассоциациялар делегатлари иштирок этди.
Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар, иштирокчиларни қутлаб, дунё миқёсида ривожланиб бораётган автоспортни янада оммалашувида ушбу конференциянинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир доирасида Халқаро автомобиль федерацияси президенти Муҳаммад Аҳмад бен Сулаем Олимпия шаҳарчасидаги бунёдкорлик ишларига автоспорт мутахассисларини жалб қилишда кўмак берилишини маълум қилди. Буюк Ипак йўли давлатлари автоспортчилар ўртасида «Silk road cup» халқаро мусобақасини ташкил этиш таклифини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг