Самарқандда газни талон-торож қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Самарқандда газни талон-торож қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд вилояти прокуратураси Пастдарғом туманида аҳолига арзонлаштирилган нархда ажратилган суюлтирилган газни ўғирлаган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берди. Жиноятчилар «Самарқанд газ тўлдириш станцияси» ёқилғи қуйиш шохобчасидан газни ташиш учун «Нуробод газ сервис» корхоналаридан бирига тегишли юк машинасидан фойдаланган. Маълум қилинишича, ушбу автомобилнинг юк кўтариш қуввати 20 тоннани ташкил қилади.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 6 нафар фуқаро қўлга олинган, қўлга олинганлар сони ортиши кутилмоқда, чунки жиноий гуруҳга қатор мансабдор шахслар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари раҳбарлик қилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур иш Самарқанд вилояти прокурорининг шахсий назоратига олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг