Самарқанд ва Тель-Авив шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

17:26 05 Май 2025 Жамият
299 0

«Air Samarkand» авиакомпанияси Самарқанд ва Тель-Авив йўналишидаги илк тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини амалга оширди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, «Air Samarkand» Исроилга парвозларни амалга ошираётган тўртинчи Ўзбекистон авиакомпаниясига айланган. Маълумотларга кўра, шу бугунга қадар ушбу йўналишда «Uzbekistan Airways», «Qanot Sharq» ва «Centrum Air» компаниялари ўз қатновларини амалга ошириб келган.

Бугун, 5 май куни Тель-Авивдаги «Ben-Gurion» аэропортида мазкур йўналишда парвоз қилган йўловчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтган.

«Ушбу янги авиақатнов фуқароларга қулайлик яратиш билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги турли йўналишлардаги алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади. Самарқанд энди Исроилга янада яқин бўлади», — дейди «Air Samarkand» авиакомпаниясининг Исроилдаги вакили Ниссан Мушаев.

Маълумот учун, «Air Samarkand» авиакомпанияси мазкур йўналишда қатновларни дастлабки босқичда ҳафтада бир марта – ҳар якшанба кунлари амалга ошириши режалаштирилган. Кейинчалик, шу йилнинг 10 июль санасидан бошлаб эса ҳар пайшанба куни қўшимча рейс йўлга қўйилиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер