Самарқанд автомобиль заводида “SAZ LF70” автобуси прототипи ишлаб чиқилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/“Халқ сўзи”. “СамAвто” корхонасида замонавий автобуслар, пикаплар, енгил ва ўрта юк автомобиллари ҳамда махсус автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона ташкил этилганидан буён 55 мингдан ортиқ автотранспорт воситаларини етказиб берган. 2024 йилнинг кузида автомобиль заводи ўзининг яна бир ишланмаси — паст полли “SAZ LF70” автобусининг прототипини тақдим этганди.
— Янги маҳсулот “ISUZU” двигатели ҳамда жаҳон стандартларига мос автомат узатмалар қутиси, тормоз тизими билан жиҳозланган бўлиб, юқори хизмат муддати ва фойдаланиш хавфсизлигини кафолатлайди, — дейди корхона бош директори ўринбосари Ҳусен Қобилов. — Модел ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун махсус тизим билан жиҳозланган. Бекатларда тўхташ чоғида йўловчилар чиқиб-тушишига қулай бўлиши учун эшиклар томон эгилиб, кузов “чўкади”.
Ушбу модел 26 ўриндиқли, умумий 70 йўловчи сиғимига эга. Халқаро технологик регламентлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган паст полли автобус шаҳар жамоат транспортига мўлжалланган. Корхонада “SAZ LF70 CNG” моделини серияли ишлаб чиқариш жорий йилнинг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган.
Самарқанд автомобиль заводида экологик тоза технологияларга фаол сармоя киритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Электробуслар ишлаб чиқариш борасида ҳам ҳаракатлар бошланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг