Сайловчилар фаоллиги – келажакка ишонч белгиси

23:14 23 Октябр 2021 Сиёсат
267 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро стандартлар ва демократик тамойиллар доирасида ўтишини кузатиш мақсадида келган ЕҲХТ ДИИҲБ миссиясидан америкалик кузатувчи Грегори Слотла ва япониялик Манабу Симоясиро Навоий вилоятидаги қатор сайлов участкаларида бўлгач, 5-Навоий округ сайлов комиссияси раиси Н. Исоқов билан учрашди.

Мулоқот чоғида комиссия раиси округда сайловга тайёргарлик жараёнида амалга оширилган ишлар, участка сайлов комиссияси аъзоларининг назарий ва амалий кўникмаларини оширишда кўп босқичли курсларнинг самараси ҳамда сайлов участкаларининг жиҳозланиши бўйича сўзлаб берди.

– Мана, иккинчи кундирки, Навоийда сайловолди жараёнлари билан танишиб, улкан таассуротларга эга бўлдик, – дейди Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти режалаштириш ташкилоти – JETRO катта директори Манабу Симоясиро. – Барча участкада сайловни ўтказувчи масъуллар пандемия шароити ҳисобга олинган ҳолда махсус кийимлар билан таъминланган. Ногиронлиги бўлган шахслар учун эса алоҳида овоз бериш хонаси ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, барча масалада тенглик тамойилига тўлиқ амал қилинган. Муҳими, электоратнинг ниҳоятда фаоллиги сайловчилар билан мулоқотларда яққол билиниб турибди. Бу, табиийки, сайловчиларнинг келажакка мустаҳкам ишончининг биринчи белгисидир.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?