Саида Мирзиёева Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинлик болалар билан учрашди
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Аввалроқ 100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилингани ва реабилитация марказлари ҳамда шифохоналарга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча, 30 декабрь куни Ўзбекистонда даволанаётган фаластинлик болалар билан учрашиб, уларга Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказганини маълум қилди.
«Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим. Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади. Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз», деб ёзди Президент ёрдамчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг