Юз нафар фаластинлик Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Иллюстратив фото | Рафаҳ пости
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев.
Дипломатнинг Яқин Шарқ ахборот агентликларидан бирига берган баёнотида эвакуация кеча, 26 декабрь куни амалга оширилгани қайд этилган. Амалиёт икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган.
Унинг таъкидлашича, эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунича Ўзбекистонда қолади. Ҳозирда улар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилмоқда.
Қиличев шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати эвакуация қилинганларни барча эҳтиёжлари, жумладан меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлашини қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг