Saat24.news: Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг тузилмага киришини қўллаб-қувватламоқда

08:13 28 Июль 2020 Жамият
1258 0

Эрон Ислом Республикасининг Saаt24.news ахборот-таҳлилий портали электрон нашрида «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг ушбу тузилмага киришини қўллаб-қувватламоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Материал Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия йиғилишида ва Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича музокаралар гуруҳининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилиши тафсилотларига бағишланади.

Нашрда таъкидланишича, 15 йиллик танаффусдан сўнг ташкилот тарихда биринчи марта ЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистон музокаралар жараёни бошланганидан бери, ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида, ушбу давлатнинг ташкилотга қўшилиши тўғрисида ишчи гуруҳи ҳисоботининг асоси бўлган Фактуал хулосасини шакллантириш босқичига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мақолада, шунингдек, 23 давлат ва ЖСТ раҳбариятининг Бош директор ўринбосари А.Вулф томонидан ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаши тўғрисида баёнотлар берилганига алоҳида урғу берилган.

Таъкидланишича, учрашув якунида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши мақсадида музокараларнинг навбатдаги босқичига ўтиш бўйича ҳаракатлар харитаси тасдиқланди, аниқ режалар белгилаб олиниб, жараён бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Saat24.news Эроннинг етакчи ахборот ва таҳлилий электрон нашри бўлиб, у кун давомида иқтисодиёт, савдо, инвестиция, сиёсат ва туризм соҳасида материаллар, шунингдек, ушбу соҳалардаги экспертлар фикрлари ва баҳоларини нашр қилиб боради.

Ахборот агентлиги материаллари Эрон нашрлари, экспертлар ва ишбилармон доиралар орасида алоҳида эътибор билан кузатиб борилади. Кунида 50 мингдан ортиқ ўқувчи агентлик веб-сайтини кузатиб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер