Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини 60 ёшдан ошганларга қўллаш тавсия этилмади
Архив сурат
Россиянинг Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинани 60 ёшдан ошганларга қўллашга расмий равишда клиник синовларнинг учинчи босқичи тугагандан кейин рухсат этилади.
Бу ҳақда мазкур марказнинг расмий баёнотига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
Маълумки, Россия Федерацияси дунёда биринчи давлат бўлиб, "Covid-19"га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Препарат Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Унга "Спутник V" деб ном берилган эди.
Марказ директори Александр Гинцбург сўзларига кўра, Россияда айни пайтда кунига ўртача 500-600 киши ушбу вакцинани қабул қилмоқда ва умумий кўрсаткич аллақачон 5 минг кишидан ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг