Россиянинг Харьковдаги савдо марказига қилган ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди
Фото: AP
Москва Украина шимоли-шарқидаги ҳужумларини кучайтирар экан, шанба куни Россия кучларининг иккита ракетаси 200 га яқин одам бўлган гипермаркетга келиб тушган.
Бу ҳақда Харьков вилояти губернатори маълум қилди. Зарба оқибатида 38 киши яраланиб, тўрт киши ҳалок бўлган ва уларнинг икки нафари дўкон ходимлари бўлгани айтилмоқда.
Украина расмийлари нишон ҳарбий инфратузилмага эмас, балки, шаҳардаги энг гавжум савдо марказига йўлланганидан ғазабда. Кремль ҳужум тинч аҳолига қаратилмаганини даъво қилган. БМТ маълумотларига кўра, Россия босқинидан бери 10 минглаб тинч аҳоли қурбон бўлган. Харьков мэри Игор Тереховнинг айтишича, шаҳар марказида россияликларнинг иккинчи ҳужуми камида 11 кишини яралаган.
Шанба куни Россиянинг Белгород вилоятига Украина кучлари иккита зарба йўллаган. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Киевнинг Белгород каби Россия билан чегарадош ҳудудларини ўққа тутишига жавоб сифатида Харьковда «буфер зона» ташкил этишга ваъда берган эди. Россия вақти-вақти билан Белгород вилоятидан Украинага ҳаво ҳужумларини уюштирмоқда.
Россия қўшинлари 10 май куни Харьков вилоятининг шимоли-шарқий фронтида трансчегаравий ҳужумни бошлаши урушда янги фронт очилишига олиб келди. Харков Украинанинг Россия чегарасидан тахминан 30 километр узоқликда жойлашган иккинчи йирик шаҳри ҳисобланади. Россия кучларининг ушбу шаҳардаги ҳужумлари 1 ой қаттиқ давом этганидан сўнг охирги кунларда секинлашди. 1,3 миллион аҳоли яшайдиган Харьковда энергия инфратузилмасининг аксарият қисми жиддий шикастланган.
«Al-Jazeera» журналисти агар ҳудуд қўлга киритилса, Россия учун катта ютуқ бўлиши Украина учун эса даҳшатли йўқотиш бўлишини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг