Россияда тунги клубни ёқиб юборган икки нафар ўзбекистонлик қамалди
Фото: Видеодан кадр
Россияда ўзлари киритилмаган клубни ёқиб юбориш ва қўриқчиларга суиқасд уюштиришда айбланган Ўзбекистон фуқаролари 10 ва 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон Республикаси бўйича тергов бошқармаси маълум қилди.
Тергов давомида аниқланишича, 2023 йил 28 сентябрга ўтар кечаси тунги муассаса қўриқчилари томонидан икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси маст ҳолатда бўлганликда гумон қилиниб, ҳудудга киритилмаган. Айбдорлар ёқилғи қуйиш шохобчасидан идишга бензин тўлдириб ҳудудга қайтиб келади ва қўриқчилардан бирига ва муассасага тез ёнувчи аралашмани сепиб, уларни ёқиб юборади.
Муассаса ходимлари ва меҳмонлари ўз вақтида ёнғин ўчоғидан хавфсиз масофага қочишга муваффақ бўлган. Ходимлар ёнғинни ўчиришга эришади. Жиноятдан сўнг гумонланувчилар қочишга уринган, бироқ улар полициячилар томонидан Уфа аэропортида Москвага олинган чипталар билан ушланган.
Бошқирдистон Республикаси Тергов бошқармаси Уфа шаҳри Киров тумани бўйича тергов бўлими томонидан тўпланган далиллар суд томонидан икки Ўзбекистон фуқаросини айблаш учун етарли деб топилди. Улар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «б», «д», «е», «ж» бандлари ва 30-моддаси 3-қисми (одамни ўз хизмат фаолиятини амалга ошириши муносабати билан ўлдиришга уриниш, ўзига хос шафқатсизлик билан, умумий хавфли тарзда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
Айбланувчилар 10 ва 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди ҳамда жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ шарт этиб белгиланди. Шунингдек, жабрланувчи фойдасига 200 минг рубль миқдорида маънавий зарар ундирилди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг