Россияда қийин аҳволга тушиб қолган 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонга қайтарилган 16 нафар фуқаронинг аксариятини оналар ва уларнинг вояга етмаган болалари ташкил қилган.
Ушбу фуқаролар 30 август куни дипломатлар томонидан Екатеринбург-Тошкент йўналишидаги авиарейси орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
Мазкур инсонпарварлик кўмаги жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига Ўзбекистонда эълон қилинган «Ватанга қайтариш» тадбири доирасида амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Малайзияда депортация марказида сақланаётган ва мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг