Малайзияда қийин аҳволга тушиб қолган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

17:41 29 Август 2025 Жамият
172 0

Малайзияда депортация марказида сақланаётган ва мураккаб аҳволга тушиб қолган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилади. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Малайзия Ички ишлар вазирлиги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказган. Унда депортация марказидаги Фарғона вилоятида туғилган фуқаро М.Ю.ни тез кунларда Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган.

Шундан сўнг, юртдошимизнинг паспорти йўқлиги сабабли унга элчихона томонидан Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилган ҳамда унинг яқинлари кўмагида «Куала-Лумпур – Тошкент» йўналиши бўйича авиарейсга авиачипта харид қилинган.

Бундан ташқари, Куала-Лумпур шаҳрида қийин вазиятда қолиб кетган Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Ж.М.га Малайзия IIV Миграция департаменти томонидан мамлакатни тарк этиш учун махсус рухсатнома олишда амалий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер