Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди (+видео)

Бугун, 5 апрель куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Қайд этилишича, Санкт-Петербург ва Москвадаги Ўзбекистон Республикаси консуллик идоралари болаларни давлатимиз фуқароси сифатида идентификация қилиш ва уларга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш бўйича барча чораларни кўрган. Болалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида ватанга қайтарилган.
Айни пайтда болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
«Марказда уларни ота-оналари ва яқин қариндошлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан олдиндан тайёрланган васийлик ҳужжатлари билан кутиб олишди. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам уларнинг кейинги яшаш жойларида ҳам давом эттирилади», — дейилади агентлик хабарида.
Таъкидланишича, олиб келинган 16 нафар болаларнинг 11 нафари ота-оналарига, қолганлари эса васийлик асосида қариндошларига топширилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг қўшимча қилишича, хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг