Россия ва Украина яна қачон музокаралар столига ўтириши маълум қилинди
Иллюстратив фото
Россия билан музокараларнинг навбатдаги босқичи шу ҳафта Туркияда 23 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский хабар қилди.
«Бугун мен Рустем Умеров билан асирларни алмашиш ва Россия томони билан Туркияда ўтказиладиган навбатдаги учрашувга тайёргарликни муҳокама қилдим. Умеров учрашув чоршанба кунига режалаштирилганини маълум қилди», деган Украина президенти.
Зеленский дипломатлардан бўлажак музокаралар халқаро форматда бўлишини сўраган. Россия томони эса Киевнинг таклифига дарҳол изоҳ бермаган. Шу сабабли, музокараларнинг аниқ санаси ҳали номаълум, бироқ рус ахборот агентлиги манбалари музокаралар 24—25 июль кунлари бўлиб ўтишини хабар қилган.
«Биз томонимиздан кун тартиби аниқ. Мезбон давлатларга ушбу музокараларнинг муҳимлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман», деган Зеленский «Х» ижтимоий тармоғида.
Таъкидлаш жоиз, шу кунларда Украина расмийлари Россияга қарши халқаро санкцияларни кенгайтириш, кўпроқ ҳарбий техникаларга эга бўлиб, молиялаштиришни кўпайтириш масалаларига урғу бераётган эди.
Аввалроқ 16 май ва 2 июнь кунлари Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларининг дастлабки икки босқичи бўлиб ўтганди. Унда ҳар икки томон ҳарбий асирларни алмашиш ҳамда 6 минг аскарнинг жасадларини қайтаришга келишиб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг