Россия Украинага қарши жангларда 4 мингдан ортиқ танкларини йўқотган — НАТО генерали

Россия армияси Украинага қарши жангларда 4 мингдан ортиқ танкларини йўқотган, деб хабар бермоқда «24 Канал» нашри.
Унга кўра, АҚШ Сенатидаги Қуролли кучлар бўйича қўмита йиғилишида НАТОнинг Европадаги Бирлашган қўшинлари қўмондони, америкалик генерал Кристофер Каволи Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари ҳақида сўз очган.
Генерал Каволининг таъкидлашича, Россия армияси Украинага қарши жангларда қарийб 4 мингдан ортиқ танкларидан айрилган. Бундан ташқари, генерал айни пайтда Украина Қуролли кучлари Қўшма Штатларнинг ёрдамига муҳтожлигини ва АҚШнинг кўмагисиз заифлашиб қолишини ҳам қўшимча қилган.
«Вашингтоннинг ҳарбий ёрдами туфайли украиналик ҳарбийлар Россия ракеталарини ҳаводаёқ йўқ қилиш имкониятига эга бўлишмоқда. Шунингдек, АҚШдан олинаётган разведка маълумотлари Украина армиясига Россия қўмондонлик пункти ҳамда бошқа муҳим объектларига зарба беришда қўл келмоқда», — дейди генерал Кристофер Каволи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг