«Россия буни ҳал қилмайди» — Макрон Европа Иттифоқи Украинага тинчликпарвар кучларини юборишини инкор этмади

Фото: AFP
Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг розилигисиз Украинага тинчликпарвар кучларини юбориши мумкин. Бу фикрларни Франция президенти Эммануэль Макрон айтиб ўтди. Франциянинг «Le Parisien» газетасига кўра, тегишли режа аллақачон тасдиқлашнинг якуний босқичида.
Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Макронни Парижни можаро тарафига айлантиришга интилаётганликда ва бунинг учун ҳар қандай баҳона топишга уринаётганликда айблади.
«Европа Иттифоқи давлатлари Киев, Львов ва Одессага тинчликпарвар кучларини юбориши мумкин. Ва улар Россиянинг розилигисиз бу қадамни қўйишлари мумкин», —дейди Франция президенти Эммануэль Макрон.
«Украина суверен, агар у иттифоқчи қўшинларини ўз ҳудудида бўлишини сўраса, Россия рози бўладими ёки йўқми, буни ҳал қилиши шарт эмас», — дея газета сиёсатчининг сўзларидан иқтибос келтирган.
Макроннинг таъкидлашича, ҳар бир Европа давлати Ғарбнинг Киевни «узоқ муддатли қўллаб-қувватлашини» намойиш қилиш учун Украинага бир неча минг кишини юбориши мумкин.
Макрон, шунингдек, Франция ҳарбий хизматга чақирув қайта тикланмаслигини айтди.
«Бу нореал вариант. Чунки бизда энди [моддий] база йўқ, инфратузилма ҳам йўқ... Бу мутлақо реал бўлмаган режа», — дейди сиёсатчи «La Voix du Nord» нашрига. Шу билан бирга, Франция президенти ҳарбийлар ва фуқаролар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратди.
Францияда ҳарбий хизматга чақириш икки аср давомида турли шаклларда давом этди ва аммо 1996 йилда тўхтатилган.
Макрон Франция Украина Қуролли кучларига қўшимча «Mirage 2000» қирувчиларини топширишини ҳам тан олди.
«Етказиб беришлар [бу жангчилар] ишлатиладиган учинчи мамлакатлардан амалга оширилиши мумкин», дейди у.
Украина Қуролли Кучлари Францияда ишлаб чиқарилган илк «Mirage 2000» қирувчиларини 2025 йил февраль ойида қабул қилиб олди. Самолётлар «Mica» ҳаво-ҳаво ракеталари ва «Scalp» қанотли ракеталари, шунингдек, «AASM Hammer» бошқариладиган бомбалари билан қуролланган.
Россиянинг реакцияси қандай?
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Киев режими жиноятлари бўйича махсус топшириқлар элчиси Родион Мирошник Макронни Парижнинг Украина можаросига алоқадорлиги эҳтимолини баҳона ўйлаб топишга уринганликда айблади.
Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов, ўз навбатида, Франция президентидан нима учун француз тинчликпарвар кучлари «масалан, Глобал Жанубдаги тинчликпарвар кучлардан яхшироқ» деган қарорга келгани ҳақида саволни ўртага ташлади.
Шу йилнинг 5 март куни Макрон Россия Париж ва Европа учун таҳдидга айланганини айтиб, Европа Иттифоқини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилишга чақирди.
Кремль Франция раҳбарининг баёнотини «ўта қарама-қаршилик» деб атади.
«Bloomberg» аввалроқ Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер 37 та давлатни «хоҳловчилар коалицияси»ни яратиш учун жалб қилишга уринаётгани ҳақида хабар берган эди. Гап Украина ҳудудига тинчликпарвар кучларни жойлаштиришга ва Киевга хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр бир гуруҳ давлатлар ҳақида бормоқда.
Олдинроқ, «Times» газетаси Буюк Британия ҳукуматидаги манбага таяниб, Буюк Британия Украинага тинчликпарвар кучлар сифатида қўшинларини киритишни режалаштираётгани, уларнинг ушбу мамлакатда қолиш муддати чекланмаслиги ҳақида хабар тарқатганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг