Ривожланган дунё тушуниши керак, одамлар хотиржамлик эмас, фаровон ҳаёт излаб Европага ошиқмоқдалар — Қодиров қочқинлар ҳақида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров афғонистонлик қочқинлар ҳақида ўз фикрини билдирди:
"Европа Афғонистондаги қочқинларни Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштириш учун 600 миллион евролик таклиф тайёрлаганини эълон қилди.
Ўзбекистон қочқинларни қабул қилмаслигини маълум қилди.
Европа Сурия қочқинларини ҳудудига киритмаслик учун нималар қилганини бутун дунё кўрди.
Маргарет Тетчер, осуда ҳаётидан кечиб серташвиш раҳбарликка интилишининг сабабини сўраган журналистга: “...атрофимдагилар фаровон бўлмаса хотиржам бўла олмаслигимни англаб етганим учун бош вазир бўлмоқчиман", дея жавоб берган эди.
Ривожланган дунё тушуниши керак, одамлар хотиржамлик эмас, фаровон ҳаёт излаб Европага ошиқмоқдалар. Улар фаровон бўлмагунича ривожланган дунё хотиржам бўла олмайди.
Ривожланмоқчи бўлаётган давлатларга сиёсий, икки хил стандарт, табиат ва қадриятларига зид бўлган шартларсиз ёрдам берилмас экан қочқинларни тўхтатиш учун кўмак пакетлари вазиятни ўзгартирмайди.
Тарих шафқатсиз гувоҳ, ривожланган дунёнинг бугунги тўкинлигида қочқинларнинг аждодлари ёки қашшоқлик билан курашаётган халқларнинг ҳақи кам эмас. Буни тан олиш ва қўлни узатиш вақти келди, жаноблар!"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг