Таиланд Ўзбекистон фуқароларига 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди
immigrant invest
Таиланд ҳукумати 2024 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва яна 92 давлат фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш тартибини расман жорий қилди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпаяди, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилди.
Қайд этилишича, ушбу режимни жорий этиш Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни рағбатлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилган бўлиб, келажакда бекор қилиниши мумкин. Таиланд ТИВ маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визасиз режим тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
Бунгача Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг