Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

13:16 13 Июнь 2024 Жамият
249 0

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қўшимча маҳаллий поезд қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;

776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Шунингдек, 14 июндан 20 июнга қадар қуйидаги йўналишларда 4 тадан 6 тагача қўшимча вагонлар уланиб, поездлар таркибидаги вагонлар сони 16 тадан 22 тагача оширилади:

Тошкент — Хива — Тошкент;

Тошкент — Қўнғирот — Тошкент;

Тошкент — Шовот — Тошкент;

Тошкент — Термиз — Тошкент;

Аввалроқ,Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер