Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади

Архив фото
Муборак Қурбон ҳайити байрами муносабати билан «Uzbekistan Airways» республика ичидаги бир қанча авиайўналишларга қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қўшимча рейслар тақвимига кўра, «Тошкент — Наманган — Тошкент» йўналиши (15 июнь), «Тошкент — Бухоро — Тошкент» (15-17-18 июнь), «Тошкент — Термиз — Тошкент» (15-16-17-18 июнь), «Тошкент — Самарқанд — Тошкент» (16 июнь), «Тошкент — Урганч — Тошкент» (16-18 июнь) ва «Тошкент — Фарғона — Тошкент» (17 июнь) йўналишларида амалга оширилади.
Парвоз жадвали ҳақида қўшимча маълумот ва авиачипталарни авиакомпания сайти, «Uzbekistan Airways Sales» филиаллари ва авиакомпания агентларидан олиш мумкин.
Аввал хабар берганимиздек, Президент қарори билан Қурбон ҳайити 16 июнь (якшанба) куни нишонланади. Қурбон ҳайити куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини одатдагидан 2 соат олдин бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг