«Бошда дўппим ғоз юраман…»: «Тошшаҳартрансхизмат»нинг автобус ҳайдовчилари энди миллий либосда хизмат кўрсатади

15:28 31 Январь 2025 Жамият
194 0

Маълумки, жорий йилнинг 21 январь куни, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов «Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Мазкур қарорга асосан, «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамияти ҳафтанинг ҳар жума кунини «Миллий либослар куни» этиб белгилади.

Шу муносабат билан, 31 январь куни пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига, автобусда ҳаракатланаётган йўловчиларга миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобус саройи ҳайдовчилари миллий либосда иш бошлашган.

Жумладан, «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 67-сонли «Юнусобод мавзеси 19-даҳа — Халқаро ҳаво йўллари аэропорти-2» ва 91-сонли «Юнусобод мавзеси 15-даҳа АШБ — Кўкча масжиди» йўналишларида ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари бугунги фаолиятларини ўзбек миллий дўпписини кийган ҳолда олиб боришмоқда.

«Ушбу тадбир орқали миллийлигимизни кенг тарғиб қилиш ва фуқароларимизга намуна кўрсатиш мақсад қилинган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Миллий Тошкент» лойиҳаси доирасида миллий қадриятларни тарғиб этиш бўйича ижтимоий тармоқларда контентлар жойлаштириш, оммавий ахборот воситаларида махсус материаллар тайёрлаш вазифалари ҳам белгилан эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?