Қозоғистонлик аёл Ўзбекистонга ноқонуний газ етказиб беришни йўлга қўйган

02:12 04 Ноябрь 2021 Дунё
1299 0

Чимкент шаҳрида яшовчи тадбиркор газни Ўзбекистонга ноқонуний экспорт қилганликда айбдор деб топилди. 

Қозоғистонлик аёл корхона директори бўлиб, ноқонуний йўллар билан ўзлаштирган 960 тоннадан ортиқ суюлтирилган газни хорижга сотган.

Сохта ҳужжатлар ёрдамида аёл 146 миллион тенге (343 минг доллардан ортиқ) пулни ўзлаштириб олган.

Суд тадбиркорни 4,3 миллион тенге (10 минг доллар) жаримага тортди. Бундан ташқари, контрабанда товарлари нархи ҳам ундирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?