Қовун сайли ғолибларига мототцикл топширилди

Фото: “Халқ сўзи”
Илгари хабар берганимиздек, Бухоро шаҳрида Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан анъанавий қовун сайли ўтказилди.Уч кун давом этган тадбирда кластерлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, полизчи ва томорқачилар серқуёш заминимизда етиштирилган энг сара навдаги қовун ва тарвуз савдо-кўргазмасини ташкил қилдилар.
— Ушбу сайлда қовуннинг “Кўкча”, “Амири”, “Бўрикалла”, “Новвоти”, “Баргинай” каби хилма-хил навларини кўриб, юртимизда қовунчиликнинг энг яхши анъаналари давом этаётганига гувоҳ бўлдим, — дейди пешкулик фермер А. Раҳимов. —Туманимизда ҳам қовун етиштириш ҳадисини олган деҳқонлар кўп. Хусусан, Зандане қишлоғида етиштирилган қовунлар ширин-шакарлиги билан азалдан машҳур бўлган. Биз ҳам шу анъанани давом эттириш ҳаракатидамиз. Савдо-кўргазмага қўйилган полиз маҳсулотларимиз харидорларга маъқул тушди, улар қовун мазасини татиб кўриб, харид қилдилар.
Анъанага мувофиқ, сайл якунида воҳа қовунчилиги мактабини янги босқичга олиб чиқишга азму шижоат қилганлар меҳнати муносиб эътироф этилди. Ҳудудлар ўртасида Когон ва Ғиждувон туманлари биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Фермер хўжаликлари ўртасида эса Бухоро туманидаги “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаммад Аҳмедов билан Пешку туманидаги “Абдураҳмонобод” фермер хўжалиги раҳбари Абдухалил Раҳимов ғолиб деб топилди. Уларга мукофот тариқасида уч ғилдиракли юк ташишга мўлжалланган мототцикл тақди қилинди. Қовун сайлига яхши ниятлар билан қатнашган деҳқону соҳибкорлар меҳнати қадрланди. Улар ташкилотчилар томонидан икки ғилдиракли мототцикл, телевизор ва бошқа қимматли совғалар билан тақдирланишди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг