Қосим-Жомарт Тоқаевга таэквондо бўйича тўққизинчи дан қора белбоғи топширилди

17:43 12 Август 2025 Дунё
463 0

Фото: Aqorda

Жаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чоу Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга тўққизинчи дан қора белбоғини топширди. Маросимда Қозоғистон етакчиси ушбу спорт тури бўйича маҳоратини намойиш этиб, тахтани уриб синдирди. Ушбу тасвирлар акс этган видеолавҳа Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати томонидан тарқатилди.

«Президент машғулотлар тахтасида ўз имзосини қолдирди, сўнг Чунгвон Чоунинг илтимосига кўра, таэквондо анъаналарига кўра, тахтани уриб синдирди», — дейилади хабарда.

Қозоғистон раҳбари синдирган тахтада ўз дастхати бўлган. Эслатиб ўтамиз, таэквондода тўққизинчи дан қора белбоғ унинг эгасининг энг юқори даражасининг кўрсаткичидир.

Тоқаевнинг расмий таржимаи ҳолида унинг ушбу жанг санъатига бўлган иштиёқи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. У стол тенниси мухлиси ҳисобланади.

Россия президенти Владимир Путин ҳам таэквондо бўйича тўққизинчи дан қора белбоғга эга эди. Бироқ 2022 йилнинг март ойида Жаҳон таэквондо федерацияси Россия ва Беларусда мусобақалар ўтказишни тақиқлаб, Россия етакчисидан фахрий белбоғини қайтариб олганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?