Қорақалпоғистонда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Қиш-баҳор мавсумида Оролбўйи ҳудудлари аҳолисини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, мавсумда нарх-наво ошиб, танқислик юзага келишига йўл қўймаслик борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон туман ва шаҳарларида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган 56 минг тонналик 388 та омборхона мавжуд. Шундан 65 таси музлатгичли омборхоналар бўлиб, уларнинг жами сиғими 25 минг 375 тоннани ташкил қилади.

— Қиш ва баҳор мавсумида аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, ички бозорда нар-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратиляпти, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи М. Қурбаниязов. — Шу мақсадда 35 минг 55 тонна асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 8 минг 577 тонна картошка, 5 минг 197 тонна пиёз, 10 минг 220 тонна сабзи ва 11 минг 60 тонна гуруч маҳсулотларини махсус омборларга захира учун жамғариш режалаштирилган.
Бугунги кунда тайёрловчи корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан жами 33 минг 954 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари захирага жамғарилди ва бу ишлар давом этмоқда. Бундан ташқари Оролбўйининг бориш қийин бўлган олис овулларидаги 8 та аҳоли пунктига 712 тонна ун, 48,2 тонна ўсимлик ёғи, 109,5 тонна шакар, 97,3 тонна гуруч, 261,1 тонна картошка маҳсулотлари етказиб берилди.
Маълумот учун. 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Қонликўл, Тўрткўл, Шуманай, Элликқалъа туманларида инвестиция лойиҳалари асосида сиғими 5600 тонналик махсус омборхоналар қурилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар амалга оширилгач, озиқ-овқат маҳсулотларини захирага жамғариш имкониятлари янада кенгаяди.
Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг