Қорақалпоғистонда Бухоро буғуси ноқонуний равишда отиб кетилди

Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг 23 февраль куни соат 04:30лар чамасида Беруний тумани «Бий бозор» ОФЙ ҳудуддаги Беруний тумани Ўрмон хўжалигига ёндош ҳудудида милтиқнинг отилган овози ҳақида резерват ходимларига хабар келиб тушган.
Атрофни кўздан кечириш жараёнида шу ердаги ички асфальт йўлида қон изларини кўрадилар. Шунингдек, фермер хўжалигига тегишли буғдой даласининг ёнидаги ариқда туёқ изларини ҳам аниқлашади. Соат еттилар атрофида инспекторлар қон излари билан асфальтда 4 км ва тупроқ йўлда мототцикл изи билан тахминан 2 км атрофида боришади. Изланиш натижасида юқорида кўрсатилган ходимлар соат 9:30 атрофида фермер хўжалиги даласи ёнидаги ариқ ичида бир дона эркак Бухоро буғусининг сўйиб олинган боши, оёқлари, териси ва ички аъзоларини аниқлашади.
Ҳолат бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ва Беруний тумани ИИБга хабар қилинди. Резерват ходимлари мототцикл изи билан бориб, из бориб тўхтаган уйни аниқлашди.
Ушбу уйда Беруний тумани ИИБ тергов гуруҳи бориб текшириш олиб борганда давлат рақами йўқ «ИЖ» русумли қизил рангли мототцикли турганлиги ва бу мототцикл ушбу хонадонда яшовчи 1993 йилда туғилган А.Шга тегишли эканлиги аниқланди. Мототцикл кўздан кечирилганда яхшилаб ювилганлиги, лекин бари бир баъзи жойларида қон доғлари ва ҳайвон жунлари борлиги аниқланди. Тергов гуруҳи томонидан ўрганиш давомида Ш.А ҳақиқатдан ҳам шу куни бир бош Бухоро буғусини отганини тан олди ҳамда уйидан бир дона ҳужжатсиз ов милтиғини ва бир жуфт Бухоро буғуси шохини олиб чиқиб берди.
Воқеа жойига етиб келган Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговчиси томонидан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ш.А суриштириш давомида ушбу қонунбузарликни бир ўзи эмас, шериги Беруний тумани «Олтинсой» ОФЙда истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган К.М билан бирга содир этганлигини тан олди. М.К «Бийбазар» ОФЙ ИИБ таянч пунктига олиб келиб суриштирув ўтказилганда Ш.А кўрсатмаларини тўлиғи билан тасдиқлаб, қилган қонунбузарлигини тан олди.
Ушбу ҳолат бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш қилиш прокуратураси терговчиси томонидан Ш.А ва М.Кга нисбатан тўпланган материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилмоқда ҳамда ҳозирда тезкор ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг